Россия махфий ҳарбий базаси ҳужжатларда пионер лагери сифатида кўрсатилгани аниқланди
Молькино (Краснодар ўлкаси) қишлоғидаги хусусий ҳарбий компаниялар жангчиларини тайёрлаш базаси ҳужжатларда пионер лагери сифатида кўрсатилган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, гап Россия ҳарбий разведкаси базаси ҳудудида жойлашган учта казарма ҳақида кетмоқда. У ерда, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Сурияга жўнатилишидан олдин тайёрланади. Россия Мудофаа вазирлигига расман алоқадор бўлмаган биноларнинг қурилиши билан россиялик ишбилармон Евгений Пригожиннинг «Конкорд» компаниясига алоқадор ва Россия армияси билан ишлагани учун АҚШ қора рўйхатига киритилган «Мегалайн» ширкати шуғулланган.
Ҳужжатларда казармалардан бири «пионер лагери», бошқа иккитаси эса «дам олувчиларни вақтинчалик жойлаштириш бинолари» сифатида кўрсатилгани «Мегалайн» ва унинг «Севзапстрой» субпудратчиси суд даъволари туфайли маълум бўлди. Маълумотлар манбаси сифатида суд «Севзапстрой» ва «Вивахаус» компанияси ўртасидаги келишувни келтирган.
«Бизда буюртмачи билан келишув бўлган - яъни, биз буни Қора денгиз яқинидаги пионер лагери сифатида ёзганмиз», - деган агентликка ходимлардан бири.
Мудофаа вазирлиги, «Мегалайн» ва «Конкорд» агентликнинг бинолар нима мақсадда қурилгани ҳақидаги саволига жавоб бермади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024