Спорт | 15:40 / 09.04.2019
8383
1 дақиқада ўқилади

Икарди учун курашаётган «Реал»га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Фото: Getty Images

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди «Атлетико» аъзосига айланиши мумкин, деб маълум қилди AS.

Мадрид клубини ёзда икки ҳужумчи – Антуан Гризманн ва Диего Коста тарк этиши кутиляпти. Гризманн «Барселона»га ўтишни хоҳлаётгани ҳақида миш-мишлар юрибди, Коста эса Хитойга йўл олиши мумкин.

Қайд этиш керак, «матрасчилар» Икарди учун курашда ҳамшаҳарлари «Реал» билан рақобатда устун келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Икарди «Интер» сардорлик боғичидан маҳрум этилганидан сўнг деярли икки ой ўйинларда қатнашмади. У бу мавсум А Серияда 22та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол уриб, 3та голга узатма берди.

Мавзуга оид