ОАВ: Триполи учун жангларда 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Фельдмаршал Халифа Ҳафтарнинг Ливия миллий армияси (ЛМА) ва Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) қўшинлари тўқнашуви оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳам ҳарбийлар, ҳам оддий фуқаролар бор.
Аввалроқ, Reuters агентлиги ҳарбий можаро оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, 80га яқин киши яралангани тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Бундан олдин, ливиялик маршал Ҳафтар музокаралардан бош тортганди.
Хусусан, Ливия миллий армияси қўмондони, маршал Халифа Ҳафтар БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг пойтахтдаги ҳукумат раҳбари Фаёз ас Сараж билан Женевада учрашиш ҳақидаги таклифини рад этди.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023