Жаҳон | 23:10 / 10.04.2019
11241
1 дақиқада ўқилади

Катта филлар филчани чўкишдан қутқариб қолди (видео)

Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер паркида сайёҳлар тимсоҳлар билан тўлиб-тошган дарёда филчанинг чўкишдан қутқарилиши гувоҳи бўлишди. Гувоҳлар томонидан олинган лавҳалар Newsflare сайтида жойлаштирилган.

“Биз воқеа аянчли тугашидан жиддий қўрқдик. Филча жон-жаҳди билан питирларди, чуқур жойларда учровчи кўплаб йирик тимсоҳлар учун эса исталган ҳаракат тушликка чорлов ҳисобланади”, деб айтган видео муаллифи.   

Филлар тўдаси филча йўқолганини пайқагач, унинг онаси ва яна 3 та катта фил уни қутқаришга ошиқишган. Филча онасининг белига чиқиб олган, бироқ унда тура олмай яна сувга тушиб кетаверган. Бироқ шунга қарамай, филлар уни саёз жойга олиб чиқа олишган. 

Крюгер миллий парки ЖАРнинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида 1,5 минг шер, 12 минг фил, 2,5 минг буйвол, мингга яқин қоплон ва 5 минг каркидон яшайди.

 

Мавзуга оид