ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар аниқ бўлди
Европа Чемпионлар Лигасида чорак финалнинг биринчи ўйинлари ўтказилди. УЕФА бу ўйинларда ўзини кўрсатган 4 нафар футболчини ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторига киритди.
Номинантлар сирасида:
– «Тоттенҳэм»-«Манчестер Сити» ўйинидаги (1:0) ҳал қилувчи гол муаллифи Сон Ҳёнг Мин,
– «Ливерпуль»–«Порту» баҳсида (2:0) мезбонларнинг иккала голида ҳам қатнашган (1+1) Роберто Фирмино,
– «Аякс»-«Ювентус» (1:1) ўйинида узатган паслари 91 фоиз аниқликда шерикларига етиб борган амстердамликлар яримҳимоячиси Френки де Йонг,
– «МЮ»-«Барселона» (0:1) учрашувида тўпни ўз жарима майдонидан ўн марта узоқлаштиришга эришган ва жамоадошларига 94 фоиз аниқликда тўп узатган меҳмонлар ҳимоячиси Жерар Пике номлари қайд этилган.
Номзодларга қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, овоз бериш мумкин.