Ўзбекистон | 13:50 / 12.04.2019
5279
2 дақиқада ўқилади

Фуқаролик судлари 22 млрд сўмдан зиёд тўловларни ундириш ҳақида буйруқлар чиқарди  

Фото: Getty Images

2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камайган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.
 
Ҳисобот даврида 22 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 20 160 та суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сумма бўйича 74,8 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 80,1 фоизга камайган. 
 
Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 38 104 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2%дан ортиғи қаноатлантирилди.
 
16 612 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан аҳоли билан 2 453 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 257 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 98 та қарор бекор қилинди ва 41 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Бундан олдин, Ўзбекистонда йил бошидан бери неча нафар шахс озодликдан маҳрум қилингани маълум бўлганди.

Мавзуга оид