Жаҳон | 00:14 / 13.04.2019
13258
2 дақиқада ўқилади

Автоҳалокат камайиши учун қурбонлик – Қирғизистон ЙПХларидан оригинал «акция»

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимлари “тўлов” маросими ўтказишди, яъни яхши ниятда жонлиқни қурбонликка келтиришди. Бу ҳақда “Turmush” нашри хабар берди.  

Қирғизистонлик “данчилар” йўл-транспорт ҳодисалари бўлмаслигини ният қилган ҳолда бир нечта қўйни қурбонлик қилишган. Қурбонликлар гўшти бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга болалар уйларига, кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларга улашилган.

Бошқарма ходимлари фақатгина диний маросим билан чекланиб қолмай, маҳаллий аҳоли билан йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилиш зарурлиги ҳақида суҳбат ўтказишган.

Қирғизистонда мустақиллик йилларида одамларнинг диндорлиги даражаси анча ошган, шу сабабли давлат идораларида бундай маросимлар ўтказилиши ажабланарли ҳол эмас.

Таъкидланишича, 2017 йилда Қирғизистоннинг учта жанубий вилояти ёшлари ҳам ЙТҲлар сони камайиши ниятида қурбонлик келтиришган. 2011 апрелда эса Қирғизистон парламенти депутатлари парламентдан “инс-жинсларни қувиш мақсадида” 7 та қўйни қурбонликка келтиришган.  

Мавзуга оид