Мирзиёев ташрифидан сўнг: Ахсикент туристик марказга айланмоқда
28 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди. Археологлар мунтазам равишда тадқиқотлар олиб боришига қарамасдан, бу ер илгари ташландиқ жой эди.
Президент топшириғига мувофиқ Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, унинг ҳаққоний тарихини яратиш бўйича улкан ишлар бошланди. «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
Ўтган ҳафтада Kun.uz мухбирлари президент ташрифидан сўнг Ахсикентда қандай ўзгаришлар юз берганини билиш мақсадида бу ерга келишди.
Киришда улкан ёзув ўрнатилган: Axsikent.
Шунингдек, мажмуа ва музей ҳақида қисқача маълумот тақдим этилган.
Тарихий шаҳарга кириш ва экспонатлар билан танишиш учун билет сотиб олиш лозим. Билет катталар учун (Ўзбекистон резидентларига) 2 минг сўм, мактаб ўқувчилари учун минг сўм туради, 7 ёшгача бўлган болалар учун эса кириш бепул.
Кассир билан суҳбатлашганимизда у бизга кунлик маълумотларни қайд этиб борадиган дафтарини кўрсатди. Рақамлар ҳайратланарли. Музейга болалар, мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, оилалар ва жамоалар ташриф буюради. Кассир аёлнинг айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг туристлар оқими бошланган.
Биргина муаммо – хорижлик туристларнинг камлиги.
Очиқ осмон остидаги музей дам олиш кунисиз эрталаб 9дан кеч соат 6гача ишлайди. Дарвоқе, хорижлик туристлар учун билет 10 минг сўм туради, гид хизмати 5 минг сўм.
Музейга етиб бориш учун туристлар зинали йўлакдан юришлари керак.
Киришда навбатчи маъмур билетларни текширди ва видео суратга олиш мумкин эмаслигини айтди.
Музей ичида тарихий шаҳарнинг бир қисмини ҳис қилишингиз мумкин.
Бу ердан айрим экспонатлар жой олган.
Шунингдек, Ахсикентни ривожлантириш бош режаси ҳам тақдим этилган.
Бундан ташқари, қадимги Ахсикент тасвирланган суратларни ҳам кўриш мумкин.
Маъмурият вакилларининг Kun.uz мухбирларига айтишларича, ҳозирча Ахсикентнинг бутун ҳудуди тўлалигича очиқ ҳолда, яъни туристлар музейдан чиқиб қадимий шаҳар бўйлаб сайр қилишлари мумкин.
Бир ой ичида шаҳар «муҳофаза остига олинади». Ҳозирда қадимий шаҳар атрофида девор қурилмоқда ва панжаралар ўрнатилмоқда. Кейинчалик туристлар шаҳарни фақатгина гид ҳамроҳлигида томоша қилишлари мумкин бўлади.
Бу ерда шунингдек, Ахсикент шуҳрати белгиси сифатида рамзий арка қурилиши, Умаршайх Мирзо ва Бобурга атаб ҳайкалларини ўрнатиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, бу ерда Сирдарё бўйлаб қайиқда ва шаҳар ичида туяларда сайр қилиш йўлга қўйилади.
Умуман олганда, керакли инфраструктура яратилади ва Ахсикент туристик марказга айланади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024