Жамият | 18:10 / 20.04.2019
45387
3 дақиқада ўқилади

Фарғона водийси кўчаларида фотограф диққатини тортган лавҳалар. Kun.uz водий сафари

Kun.uz сайти ижодий гуруҳи навбатдаги сафарини Фарғона водийсига амалга оширди.

Ушбу сафар давомида йўл-йўлакай олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ВОДИЙ САРИ ЙЎЛ. ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА БАҲОР

Довонда кўп учрайдиган ҳолатлар — катта ва енгил автомобиллар тўсатдан тутаб кетиши 

Довондан тушганда йўл ёқасидаги нон бозори

Фарғона вилояти Риштон туманида туячилик фермасидан лавҳалар. Фермер хўжалиги раҳбари Асрор Ҳикматовнинг айтишича, жигар, қандли диабет ва онкологик касалликларга чалинган беморлар учун туя сути ва қумронига талаб катта. Суратда катта ёшли туялар ва бир кун олдин туғилган бўталоқни кўришингиз мумкин.

Kun.uz НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА 

Наманган вилояти Косонсой тумани маркази.

Маҳдумий Аъзам мақбараси 

Косонсойда сув муаммоси сабаб аҳоли ариқдан сув ичмоқда. Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, сув ариқдан олиб аввал тиндирилади, сўнгра қайнатилади ва шундан сўнггина истеъмол қилинади.

Чустда кексалар доимо эъзозда 

Бошда дўппи, қўлда кетмон. Чуст аҳли баҳорий шижоатда

Наманган шаҳрида қурилаётган «Афсона» парки

 

 ФАРҒОНА КЎЧАЛАРИДА ФОТОГРАФНИНГ ЭЪТИБОРИГА ТУШГАН ҲОЛАТЛАР

Бешик ясаш ҳам бир санъат. Марғилон бешиксозлари маҳсулоти

Фарғона шаҳрига хуш келибсиз!

Олтиариқ тумани манзаралари

Қўқон шамоли

Фарғона вилояти. Қўштепаликлар ерга «қўш тортиш»ни бошлаб юборишган 

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Андижонга келган меҳмон ош емай қайтмайди

Андижон «Табассум»и ва паловхонтўра 

Андижондаги «зоопарк». Қоровулни нобуд қилган шер шу ерда сақланмоқда 

Боғишамол қирлари 

Андижонда бундай сув кранларини кўплаб учратдик 

Шаҳар марказидаги Регистон майдони пештоқларидан

Андижонда аҳолининг севимли транспорт воситаси бу - велосипед. Ҳам соғлиққа фойда, ҳам ҳамёнга

Андижон. Регистон майдони

Андижон Боғишамоли. Боғи Бобур

Андижон шаҳрининг қуш парвози баландлигидан кўриниши 

Боғишамол аттракционлари 

Баҳорий кайфият 

Андижон вилояти, Асака тумани, Ахтачи қишлоғидаги цемент заводи ҳавога тонналаб заҳарли чиқинди чиқармоқда. Бу ҳақида чиқарилган мақолага роппа-роса бир йил тўлди. Вазият ҳамон ўзгаришсиз...

Ўзига хос «йўл таъмирлаш». Тахминимизча, Андижон вилояти, Булоқбоши туманига «катта ташриф» кутилмоқда 

Ширмонбулоқ тоғлари 

Ширмонбулоқ дам олиш учун қулай маскан 

Икки авлод

Водий сафаримиз қизиқ воқеаларга бой бўлди. Мурожаатлар ва бошқа лавҳаларни тақдим этишда давом этамиз.
 

Суратлар муаллифи - Муҳаммаджон Ғаниев

Мавзуга оид