Ливия пойтахти ҳаводан ҳужумлар нишонига айланмоқда
Ливия миллий армияси мамлакат пойтахти Триполида олиб бораётган қуролли амалиётлар қўпорувчилик ҳаракатига туташиб кетди. Триполида шанба куни кузатилган ҳаводан ҳужумлардан сўнг, якшанба куни кучли портлашлар юз берди.
Reuters агентлиги мухбирининг маълум қилишича, пойтахт осмонида 10 дақиқа чарх урган ҳарбий самолёт бироз вақт ўтиши билан шаҳарнинг жанубий ҳудудини нишонга олган. Маҳаллий аҳолининг осмондаги жисм учувчисиз бошқарилаётган дрон бўлганини айтишмоқда. Ўқ ва ракеталар Триполи мудофаасига отланган ҳарбийлар позицияларига йўлланган.
Халифа Ҳафтарга содиқ бўлган Ливия миллий армияси кучлари икки ҳафтадан буён қуролли ҳаракатларни фаол олиб бормоқда. Триполи ҳукумати шаҳарни ҳимоя қилмоқда, аммо Ҳафтарни БАА ва Миср ҳам қўллаб-қувватламоқда. У 8 йиллик фуқаролар уруши даврида икки араб давлатининг узлуксиз таъминотига эга бўлиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023