Хитойда Интерполнинг собиқ раҳбарини ҳибсга олишга қарор қилинди
Хитой олий халқ прокуратураси Интерполнинг собиқ раҳбари, Хитой жамоат хавфсизлиги вазирининг собиқ ўринбосари Мэн Хунвэйни порахўрлик гумони билан ҳибсга олишга қарор қилди.
“Назорат бўйича давлат қўмитаси тергов якунлангандан сўнг порахўрликда гумон қилинаётган Мэн Хунвэй иши материалларини прокуратура идораларига кўриб чиқиш учун топширди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, прокуратура Мэн Хунвэйни ҳибсга олишга қарор қилган, тергов давом этмоқда.
2018 йил октябрда Франция мутасадди идоралари Хитойга сентябрда жўнаган Интерпол президентининг йўқолиши бўйича тергов бошлаган.
Мэн Францияни 29 сентябрда тарк этгани ва шундан кейин алоқага чиқмагани маълум қилинган. Унинг йўқолгани ҳақида Интерполнинг бош қароргоҳи жойлашган Лионда фарзандлари билан бирга яшовчи рафиқаси хабар қилган.
Кейинроқ Хитой Мэн қонунни бузганликда гумон қилинаётгани ва назорат бўйича давлат қўмитаси унга нисбатан тергов ўтказаётганини маълум қилган. Шундан бир неча соат кейин Интерпол Мэн президент ваколатларини топширишни сўраганини маълум қилган. Франция идоралари ноябрда Мэннинг йўқолиши бўйича ишни ёпган.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
18:07 / 02.08.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
19:02 / 19.01.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
10:49 / 30.08.2023