Спорт | 11:55 / 26.04.2019
12160
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» «МЮ»га катта таклиф тайёрламоқда

Фото: Getty Images

«Барселона» ёзги трансфер мавсумида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олишга ҳаракат қилади, деб хабар тарқатди The Sun.

Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар «қизил иблислар»нинг сўнгги вақтлардаги омадсизликларидан фойдаланиб, 21 ёшли футболчи учун 115 млн евро таклиф этишмоқчи.

Рэшфорднинг амалдаги битими муддати кейинги йил ёзда тугайди, унда ҳамкорлик яна 12 ойга узайтирилиши мумкинлиги ҳақида банд бор. «МЮ» келишувни узайтириш юзасидан ҳаракатларни бошлаб юборган – аввалроқ Маркуснинг маоши 3,5 баробардан ҳам кўпроққа оширилиши хабар қилинган эди.

10-рақам эгаси бу мавсум клубининг 44та ўйинида қатнашиб, 13+9 маҳсулдорлик натижасига эришди.

Мавзуга оид