Жамият | 15:53 / 26.04.2019
5389
1 дақиқада ўқилади

«Ласетти» салонидан 15 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

2019 йил 7 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “Макро” супермаркетининг автотураргоҳида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Д.С.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинаси эшигини очган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у салондан 15 миллион сўм ва 420 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи О.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид