Жаҳон | 13:00 / 26.04.2019
13835
2 дақиқада ўқилади

Макрон Шенген ҳудудидан бир нечта мамлакатни чиқариб юборишни таклиф қилди

Фото: AP Photo/Michel Euler

Франция президенти Эммануэль Макрон Шенген ҳудудини ислоҳ қилишга чақирди, сабаби қочқинларни тақсимлаш тўғрисидаги Дублин битими энди ишламаяпти. У бу ҳақда пайшанба куни Парижда миллий дебатлар якуни бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Шенгенни чуқур қайта ташкил этиш керак, ҳатто бу кичик миқдордаги давлатлар иштирокида бўлса ҳам, амалга оширилиши керак», - деди Макрон. У миграция сиёсати соҳасида етарлича ҳамкорлик қилмаётган Шенген ҳудудидаги қатор давлатларни танқид қилган.

«Умумий чегаралар, Шенген, Дублин битими энди ишламаяпти», - деди Макрон. Унинг сўзларига кўра, миграция масаласини ҳал қилиш иқлим ўзгариши муаммосидан кам аҳамиятга эга эмас. 

«Очиқ бўлиш учун чегара керак, қабул қилиш учун - уй бўлиши лозим, бу эса чегаралар дегани. Иқлим муаммоси билан бир қаторда, миграция масаласи ҳам мен учун Европадаги ўта муҳим чақириқ саналади», - деди Макрон.

Бундан олдин, Макрон Шенген ҳудудини қайта кўриб чиқишга чақирганди.

Мавзуга оид