Жаҳон | 11:14 / 28.04.2019
23020
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Жеки Чан билан киносаноатдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди 

Фото: akorda.kz

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Пекинда хитойлик машҳур актёр Жеки Чан билан учрашиб, у билан кинода қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фикрлари билан бўлишди.   

Назарбоевнинг матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда актёрнинг ижодий жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишган. Қозоғистоннинг биринчи президенти суҳбат давомида Жеки Чаннинг дунё киносига қўшган улкан ҳиссасини қайд қилиб ўтган. “Мен шундай машҳур инсон билан учрашишдан хурсандман. Сиз бутун дунёда машҳурсиз”, деб айтган Назарбоев.    

Фото: akorda.kz

Актёр ўз навбатида яқин истиқболдаги ижодий режалари ҳақида сўзлаб берган ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фикрларини билдирган.

Ҳозирда Хитой пойтахти Пекинда иккинчи “Бир макон, бир йўл” форуми бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга оид