Жамият | 20:14 / 30.04.2019
24663
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Сиёб – Шарқнинг кўҳна ва кўркам бозори (фотогалерея)

Бир томонида Бибихоним, иккинчи томонида Ҳазрати Хизр масжидлари қад кўтарган, Регистон  ва Шоҳизинда мажмуалари оралиғида жойлашган бу бозор сайёҳларнинг ҳам севимли маскани. Бозорга кириш уч тавақали аркли дарвоза орқали бўлиб, асрлар давомида сақланиб келаётган ҳунармандчилик услубида кўк кошинлар билан безатилган. Салкам 2000 га яқин савдо расталари ёзнинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонидан ҳимоя қилиш учун шийпон билан беркитилган.

Ҳар бир маҳсулот тури учун алоҳида бўлим ташкил қилганмиз дейди бозор директори Т.Мамадалиев. – Масалан, бу бозорга келган ҳар бир меҳмон Самарқанд нонидан харид қилишни истайди. Марҳамат – 17 хил турдаги нон маҳсулотлари учун алоҳида расталар. Самарқанд ширинликлари учун ҳам алоҳида. Балиқ, товуқ, гўшт маҳсулотлари учун эса ёпиқ, совутиш тизими тўлиқ ишлайдиган алоҳида бўлим. Ҳозирда нон, қуруқ мева ва ширинликлар расталарини қайтадан таъмирлаган бўлсак, гўшт маҳсулотлари учун алоҳида павильон қурилмоқда. Оёқ остига эса 700 метр квадрат замонавий плита ётқиздик. Харидорлар кайфиятига кайфият қўшиш учун бозор атрофида гулзорлар ташкил этилди. 

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид