Ўзбекистон | 14:42 / 05.05.2019
14092
1 дақиқада ўқилади

Урганчда Ўзбeкистон-Туркманистон давлат чeгараси дeмаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Фото: AFP

29 апрель–5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.

Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунларига кўра делегация раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзоладилар.

Мавзуга оид