Илон чақишидан ҳар йили 138 минггача киши ҳалок бўлиши маълум қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илонлар чақиши қурбонлари сонини илон заҳрига қарши дорилар мавжудлиги даражасини ошириш ва одамларни уларни кутаётган хавфдан огоҳлантириш ёрдамида камайтиришга чорланган янги стратегияни тақдим қилди.
“ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 5,8 млн киши илон чақишига учрайди, улардан ярми заҳарли. Илон заҳридан ҳар куни 220-380 – йилига 80 мингдан 138 минггача одам ҳалок бўлади. Илон чақишидан кейин омон қолганлар ҳам кўпинча ногирон бўлиб қоладилар, уларнинг қўл-оёқларини кесиб ташлашга тўғри келади”, дейилган БМТ сайтидаги хабарда.
Хабарда маълум қилинишича, 7 май куни ЖССТ 12 йил ичида заҳарли илонлар чақиши билан боғлиқ ўлим ва ногиронлик кўламини 2 мартага қисқартиришда ёрдам бериши керак бўлган янги стратегияни эълон қилди.
Янги стратегия одамларнинг заҳарли илонлар қаерда учраши, улар қандай кўринишда бўлиши, қандай зидди заҳарлар қўллаш, уларни қаердан олиш мумкинлигидан хабардорлигини оширишга қаратилган. Бу стратегия доирасида ЖССТ янги, самаралироқ зидди заҳарларни ишлаб чиқиш ва диагностика усулларини яхшилаш соҳасидаги тадқиқотларга кўмак беради.
Расман янги стратегияга 23 май куни Женевада Коста-Рика ва Нигерия вакиллари томонидан старт берилади.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
15:54 / 07.09.2024