Навоийда фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
Республиканинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийларига давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда.
Бу эъзоз эса қонли жанггоҳларда бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган нуронийларимизнинг кўнглини хушнуд этмоқда.
Навоий вилоятида бугунги кунда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган 37 киши истиқомат қилиб, доруломон кунларга шукрона, юртга тинчлик ва қут-барака сўраб, ҳаёт гаштини сурмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ҳарбийлар ва ёшлар Нурота туманида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонида ҳам бўлдилар. Давлатимиз раҳбари номидан 7 миллион 500 минг сўм миқдордаги мукофот пули ҳамда эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024