ИИВ Избоскан туманида юз берган ҳодиса юзасидан баёнот билан чиқди
Ижтимоий тармоқларда “Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди ва бузилишларга ўз танаси билан тўсқинлик қилди. Охири катта жанжал билан тугади” номли видеолавҳа тарқалди. У Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2017 йил 21 декабрь куни даъвогар Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, Мадраса кўчасидаги уйда яшовчи, 1955 йилда туғилган К.М.ни, жавобгар Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, М.Болтабоев кўчасидаги уйда яшовчи фуқаро М.О. ва бошқаларга нисбатан “Ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш, ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонини даъвогарга қайтариш, жавобгарларни мажбурий тартибда кўчириш, мерос мулкини натура ҳолда ундириш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши кўриб чиқилган.
Суднинг 2018 йил 11 январь куни ҳал қилув қарори ва шу куни ижро варақасига кўра, низоли Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, Ойдинҳаёт (собиқ М.Болтабоев) кўчасида 1.389 кв.м, ер майдонида жойлашган уйга жавобгар М.О. томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 0001-литерли уй-жой, 0002-литерли айвон ва 0003-литерли бостирма қурилмалари жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда ёки даъвогар томонидан буздирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 89-моддасига мувофиқ, суд ижрочисининг суд ижро варақаси юзасидан бўлган талабларни Ўзбекистон Республикасидаги фуқаролар, барча давлат идоралари ва бошқа мансабдор шахслар бажаришга мажбурлиги, шунга кўра, суд бу ишга алоқадор бўлган барча мансабдор шахслардан ва фуқаролардан суд қарорларини аниқ ва ўз вақтида бажаришларини ва суд қарорларини бажараётган суд ижрочиларига қонуний ёрдам кўрсатишлари талаб этилиши белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Избоскан тумани бўлимининг 2019 йил 2 май кунги ижрони амалга ошириш ҳақидаги 9899-сонли хатига асосан, ФИБ Избоскан туманлараро судининг 2018 йил 11 январь кунги ҳал қилув қарори ва ижро варақаси ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 4 май куни соат 11.00да Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган ноқонуний қурилмани буздириш тайинланган.
Суднинг ижро варақаси ижросини таъминлашга масъул бўлган суд ижрочилари Н.Аҳмаджонов, Избоскан тумани Тиббиёт бирлашмаси ходими Х.Ҳошимов, ЁХБ ўчирувчиси И.Расулов, “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Х.Ҳакимов, маҳалла фуқаролари йиғини котибаси Д.Холмирзаева, маҳалла фуқаролари йиғини мутахассиси Ш.Холматова, туман ИИБ 14-сонли Ички ишлар бўлинмаси бошлиғи майор Т.Ҳасанов, профилактика инспекторлари лейтенантлар У.Гоппоров, У.Қурбонов ва А.Ибрагимов, профилактика инспектори ёрдамчилари М.Неъматжонов ва Х.Адҳамжоновлар 2019 йил 4 май куни соат 11.00да Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини Ойдинҳаёт кўчасидаги ноқонуний қурилган хонадонда яшовчи, оилали, 4 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи 1975 йилда туғилган М.О.нинг яшаш хонадонига ташриф буюришган.
Фуқарога суднинг ҳал қилув қарори ва ижро варақаси ўқиб эшиттирилиб, ижросини таъминлаш учун хонадонни бўшатиб қўйишлари тўғрисида тушунтирилишига қарамасдан, жавобгар М.О. ва унинг турмуш ўртоғи М.Б. суд қарори ижросини амалга оширилишига фаол қаршилик кўрсатишган, дейилади ИИВ хабарида.
Билдирилишича, жамоатчилик олдида бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан тадбирга жалб этилган масъулларни ҳақорат қилишган ва қўлига тош олиб, ноқонуний қурилган уйни бузишга жалб этилган махсус трактор ойналарига қарата отишган. Суд ижрочилари ва туман ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари учун профилактика инспектори лейтенант У.Қурбонов томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 15 мартдаги 55-сонли буйруғи талаблари асосида хонадон эгаси О.М.га нисбатан қўл кишани солиниб, бу ҳақида туман ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали ахборот берилган.
Тадбир давомида фуқаро О.М. ва унинг турмуш ўртоғи Б.М. томонидан суд ижро варақаси ижросини таъминлашга тўсқинлик қилганликлари ва суд ижрочилари ҳамда ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик ҳолатлари бўйича суриштирув ҳужжатлари олиб борилди. Тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун туман прокуратурасига юборилди.
Юқорида қайд этиб ўтилган жараённи фуқаро О.М.нинг қўшнилари Х.Ф. ва С.Н. мобиль телефони ёрдамида видеотасвирга олганлиги аниқланди.
Тадбир давомида ушбу ҳолатни видеотасвирга олган, 1991 йилда туғилган, турмушдан ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, Избоскан тумани Ойдинҳаёт кўчасида яшовчи, Андижон руҳий-асаб касалликлари диспансерида ҳамшира вазифасида ишловчи Х.Ф. ўзини Мажбурий ижро бюроси ходимлари уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ШТЁБга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат туман ИИБда 2019 йил 4 май куни рўйхатдан ўтказилиб, ҳозирда туман прокуратураси терговчиси А.Абдумаликов томонидан М.О. ва унинг турмуш ўртоғи М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йил 10 май куни суд муҳокамасига тақдим қилинган, дея якунланади ИИВ хабари.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024