Жамият | 14:34 / 14.05.2019
37028
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Шовотдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

2019 йил 13 май куни соат 13:00ларда Хоразм вилояти Шовот туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Арбек» маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 йилда туғилган) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.

Мавзуга оид