Porsche’нинг илк моделининг ягона сақланган нусхаси 20 млн долларга сотилиши мумкин
Sotheby’s аукцион уйи Монтерейда (АҚШ) августда ўтадиган савдоларга Porsche компаниясининг илк модели Type 64’нинг ягона сақланиб қолган нусхасини сотувга қўяди. Дастлабки баҳолашларга кўра, автомобилнинг нархи 20 млн долларгача етиши мумкин.
Porsche 64 1939 йилда тақдим қилинган ва ундан бор-йўғи уч дона ишлаб чиқарилган.
Модел Volkswagen компанияси буюртмасига кўра уруш сабабли амалга ошмаган Берлин-Рим пойгаси учун ишлаб чиқилган. Ушбу пойга немис автобанларининг ҳамда KdF-Wagen (машҳур “Қўнғиз”) моделининг ўзига хос рекламаси бўлиши керак эди.
Уруш сабабли Type 64’нинг ягона йиғилган нусхаси Германия меҳнат фронти мулкига айланган, лойиҳа эса тугатилган. Бироқ компания асосчиси Фердинанд Порше Type 64’дан яна иккитасини йиғдирган. Учинчи автомобил аварияда талофат етган биринчи автомобилнинг шассисини олган. Айнан шу охирги нусха Фердинанд Порше оиласи мулкига айланган. Кейинроқ машинага яна 2 киши эгалигига ўтган ва бугунги кунгача асл ҳолида етиб келган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024