Автомобиль калити ва пульти аслида нима эканлиги фош бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқаткичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сон қарорига кўра портатив лазерли нур тарқаткичларни юртимизга четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
Бироқ, мазкур меъёрий ҳужжат талаблари айрим фуқароларимиз томонидан бузилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали юртимизга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.Х холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқарога тегишли буюмлар орасидан 8 дона автомобиль калитлари ва масофадан бошқариш пультлари борлиги божхоначилар эътиборини тортди. Бир қарашда ҳақиқийдек кўринган пульт ва калитлар аслида лазерли нур тарқаткич эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
11:20 / 10.05.2024
Uzbekistan Airports самолётларга лазер нурини йўналтириш ҳолати кўпайгани туфайли мурожаат билан чиқди
10:32 / 20.01.2024
Британия лазернинг биринчи жанговар синовларини ўтказди
09:04 / 18.10.2023