Кристин Лагард Марказий банкда қайси масалаларга эътибор қилиш зарурлигини айтди?
Бугун Марказий банкда ХВЖ Бошқарувчи директори Кристин Лагард билан учрашув бўлиб ўтди ва учрашув давомида банк секторидаги ислоҳотлар ва макроиқтисодий сиёсат масалалари муҳокама қилинди.
МБ хабарига кўра, К.Лагард кредитлаш даражасини қисқартириш ва давлат корхоналари ва банкларини ислоҳ қилишда хатарларни мониторинг қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Марказий банк томонидан молиявий секторда ислоҳотларнинг барча хатарларини тушуниш муҳимлиги қайд этилди.
Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Учрашувдан сўнг, К.Лагард Марказий банк ходимлари ва талабалар учун «Ўзбекистондаги ислоҳотлар: инклюзив ўсиш ва ҳамкорлик учун янги формула» мавзусида маъруза қилган ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатларини оширишда ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда юқори салоҳиятга эга эканлигини қайд этган.
Бундан олдин, Кристин Лагард Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024