Жаҳон | 23:30 / 21.05.2019
5601
2 дақиқада ўқилади

Amazon “.amazon” домени учун кўп йиллик курашда ютиб чиқди

Домен номлари ва IP-адресларни бошқариш корпорацияси (ICANN) “.amazon” интернет-доменига эгалик қилиш борасидаги баҳсда Amazon компанияси томонини эгаллади. Дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлер бу домен номни олиш учун аризани 2012 йилдаёқ топширган, бироқ Бразилия ва Перу ҳукуматлари томонидан қаршиликка учраган. Бир йилдан кейин эса АҚШ компаниясига Амазонка табиий меросини асрашни таъминлаш мақсадида яратилган Амазонка пактига (ACTO) аъзо давлатлар қарши чиққан. 

Ушбу ташкилот вакиллари домен номи Амазонка минтақасига йўллашини ва демак бу ном уларга тегишли бўлиши кераклиги айтилган. 7 йиллик баҳсдан кейин томонлар келишувга кела олмаганлар. Шу сабабли ICANN Amazon томонидан апрелда таклиф қилинган шартлар икки томон учун ҳам мақбул бўлиши ҳақидаги қарорга келган.

АҚШ компанияси таклиф қилган шартларга кўра, у Амазонка минтақаси маданий объектлари ва меросига тегишли бўлган номларни рўйхатдан ўтказмайди. Умумий ҳисобда компания бундай номлар рўйхатига 1,5 минг номни киритмоқчи, АСТО давлатлари бу рўйхатни келишув тузилгандан кейин 2 йил ичида кенгайтиришлари мумкин. Бундан ташқари, Amazon ташкилотга аъзо давлатларга нотижорий қўллаш учун 9 та домен номи тақдим қилишга тайёр.

ACTO вакиллари ICANN қароридан норозилик билдиришган, Бразилия ташқи ишлар вазирлиги эса афсус билдирган.

Мавзуга оид