Light | 17:36 / 21.05.2019
24251
4 дақиқада ўқилади

Овқатланишдаги 5 та асосий хато сабабли вазн ташламаяпсиз

Фото: Лайфхакер

1-хато. Порция ўлчамини кузатмаяпсиз

Кўпчилик маҳсулот фойдали бўлса, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин деб ҳисоблайди. Бу катта хато. Ҳатто чекланмаган миқдорда истеъмол қилинган фойдали йирик бошоқли макарон ёки ширин мевалар барча ҳаракатларингизни чиппакка чиқариши мумкин.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Ошхона тарозисини харид қилинг ва истеъмол қилинаётган барча маҳсулотларни ўлчанг.

Энергетик қувватни ҳисоблаш учун смартфонингизга иловани юкланг ёки кунлик нормадан оширмаслик учун кундалик юритинг.

Ёдингизда бўлсин, ҳар бир ўрамда ва жадвалда 100 грамм қайта ишланмаган маҳсулот қуввати кўрсатилади. Тайёр маҳсулотники эса катта фарқ қилиши мумкин.

Шунинг учун маҳсулотни тайёрлашдан олдин ўлчанг ёки жадвалдан тайёр маҳсулотнинг энергетик қуввати кўрсаткичини изланг.

2-хато. Қайлалар қувватини ҳисобга олмайсиз

Кўпчилик вазн ташлаш истагида бўлганлар қайланинг кам миқдори таом қувватини оширмайди деб ҳисоблашади. Аслида эса харид қилинган қайла маҳсулотлари одатда жуда кўп қувватга эга ва ёғли; уларнинг таркибида 30 граммга яқин ёғ ва 100 граммда 300 килокалория бўлади. Таомга 30 грамм қайла қўшиб, кўп қисми тўйинган ёғлардан иборат 90 килокалория истеъмол қиласиз.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Қайла ўрнига табиий зираворлардан фойдаланинг. Ана шунда таъмга зарар етказмаган ҳолда таомларингиз қувватини камайтирасиз.

Агар қайладан воз кеча олмасангиз, камроқ зарар тамойилини қўлланг: кетчуп ўрнига табиий томат пастасини харид қилинг, майонезни эса оқ йогурт ва ханталли қайлага айлантиринг.

Фото: Лайфхакер

3-хато. Ёғли таомларни афзал биласиз

Ёғсизлантирилган сут ва қатиқ маҳсулотлари нафақат озишга ёрдам беради, балки кўпроқ калория истеъмол қилишга мажбур қилади. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари «Ёғлилиги – 0 фоиз» белгиси истеъмолчиларни 84 килокалория кўпроқ истеъмол қилишга мажбур этиши аниқланди.

Бундан ташқари, ёғсизлантирилган маҳсулотлар тўйимлилик ҳиссини бермайди, уларнинг витамин ҳамда микроэлементлари яхши ўзлаштирилмайди. Натижада камроқ фойда оласиз ва тез орада яна овқат ейиш истаги пайдо бўлади.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Ўртача ёғлилик даражасига эга маҳсулотларни харид қилинг.

Нафақат калория, балки оқсил, ёғ ва углеводларни ҳам ҳисобланг.

Ўрамни диққат билан ўқинг: айрим ёғсизлантирилган маҳсулотларга таъмни яхшилаш учун шакар қўшилади, бу эса уларнинг қувватлилик даражасини оширади.

4-хато. Қовурилган таомларни афзал биласиз

Қовуриш жараёнида фойдаланиладиган ўсимлик ёғи таомнинг қувватлилик даражасини оширади.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Таом тайёрлашнинг бошқа усулларини қўлланг: маҳсулотларни газ духовкасида ёки буғда тайёрланг.

Таомни ёғсиз тайёрлаш имконини берадиган махсус това харид қилинг.

Агар қовуриш жараёнида ёғдан фойдалансангиз, уни бутилкадан товага қуйманг, аксинча юзасига чўтка билан суртинг.

Фото: Лайфхакер

5-хато. Жуда кўп фойдали ширинликларни истеъмол қиласиз

Кўпинча конфет ва печеньеларни фойдалироқ егуликларга алмаштиришни маслаҳат беришади. Ҳа, уларнинг таркибида фойдали моддалар кўп, бироқ калорияси камроқ. Масалан, грек ёнғоғининг 30 граммида 196 килокалория бор, ана шунча хурмода эса 80 килокалория бўлади.

Қандай тўғрилаш керак?

Қуруқ мева ва ёнғоқ солинган ликопни кўринарли жойдан олиб қўйинг.

Фойдали егуликлар истеъмол қилишдан аввал порцияни ўлчанг ва калорияни ҳисобланг.

Фойдали овқатланишни бошланг ва хатолар барча хатти-ҳаракатларингизни йўққа чиқаришига йўл қўйманг.

Мавзуга оид