Ўзбекистон бош вазири ўринбосари дунёдаги энг машҳур иқтисодчилардан бири билан музокаралар ўтказди
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Колумбия университети профессори, таниқли иқтисодчи Жеффри Дэвид Сакс билан учрашди.
Жеффри Сакс Колумбия университети ҳузуридаги Барқарор ривожланиш маркази директори ва БМТ бош котибининг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича махсус маслаҳатчиси ҳисобланади.
Учрашувда БМТнинг Ўзбекистондаги тараққиёт дастурлари доимий координатори Ҳелена Фрейзер ва ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн иштирок этди.
Маълумот учун: Time журнали икки марта Жеффри Саксни 100 нафар энг нуфузли жаҳон етакчилари қаторига киритган ва уни «дунёдаги энг машҳур иқтисодчи» деб атаган бўлса, New York Times газетаси «жаҳондаги энг муҳим иқтисодчи», дея таърифлайди. The Economist журнали маълумотларига кўра, у ўтган ўн йил ичидаги энг кучли уч иқтисодчи қаторига киради.
Азиз Абдуҳакимовнинг Жеффри Дэвид Сакс билан учрашувида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, Ўзбекистон ижтимоий ривожланиши сценарийлари, ижтимоий ҳимоя, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳалар, хорижий тадқиқотчилар ҳамда маърузачиларни Ўзбекистондаги университетларга жалб этиш, бошқа истиқболли лойиҳалар, жумладан, Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институтини энг машҳур иқтисодчи олимлар патронажлигида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
13:48 / 13.11.2024
Жаҳон банки вакили Ўзбекистоннинг COP29’даги павилёни билан танишди
19:41 / 29.03.2024
Жамоат транспортидаги амалдорлар ва пиёдалар муаммосини бошдан кечирган вазир. Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси
14:39 / 04.02.2024
«Жамоатчилик қўллови бизга куч беряпти» – вазир экология бўйича таклифлар тез қабул қилинаётгани ҳақида гапирди
19:50 / 30.01.2024