Самарқанд шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бу ҳақда сессияда қатнашган Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган бўлиб, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрининг олдинги ҳокими Фурқат Раҳимов 23 май куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
10:53
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024