«Эрдўғанга айланишингга йўл қўймаймиз» — Исроилда мамлакат бош вазирига қарши намойиш ўтказилди
Исроил пойтахти Тель-Авивда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳаракатларига қарши норозилик акцияси ўтказилди. Мамлакат қонунчилигига киритилиши кутилаётган ўзгаришларга кўра, бош вазирнинг даҳлсизлик ваколати оширилиши ва унга нисбатан судда иш очилиши тақиқланиши мумкин.
Бундан ташқари янги қонунчиликда Олий суднинг ваколатларини чеклайдиган бандлар ҳам борлиги айтилмоқда. Фуқаролар намойишга туркларнинг миллий бош кийимида чиқишди ва бу рамзий маъно касб этади. Исроил фуқаролари бу ҳаракатлари билан мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуга Туркия президенти Ражаб Эрдўған каби чексиз ваколатга эга бўлиш имконини бермоқчи эмасликларини кўрсатишган.
«Нетаньяху, сен ҳам биз каби халқнинг вакилисан. Биз сенинг Эрдўғанга айланишингга, Исроилнинг Туркияга айланишига йўл қўймаймиз»,- дейди «Еш Атид» партияси асосчиси ва раҳбари Яир Лапид. Намойишчилар Эрдўғаннинг президентлик ваколатларини кескин оширганига ишора қилишган. Пойтахт Тель-Авивда ўтказилган намойишларда 100 мингдан кўпроқ одам қатнашган.
Мавзуга оид
12:00
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024