Жаҳон | 21:31 / 03.06.2019
13342
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияни инсониятнинг умиди эканлигини айтди

Туркия инсоният, ўз дўстлари умиди ҳисобланади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.

Эрдўғаннинг айтишича, ҳозирда Туркия ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби заиф давлат эмас. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Туркия минтақадаги супер давлатга айланган.

“Барча маломатларга қарамай, давлатимиз ўз иқтисодиёти ва демократия туфайли борган сари ривожланмоқда”, деб айтган Эрдўған. 

Туркия етакчисининг айтишича, унинг мамлакати эртами-кечми террорчилик муаммосини батамом ҳал қилади.

Мавзуга оид