Жамият | 15:00 / 04.06.2019
22079
1 дақиқада ўқилади

Пенза яқинида ЙТҲ: Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси жабрлангани айтилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Россиянинг Пенза областида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус ва юк машинаси ўртасидаги тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз инсон жароҳатланди.

Россия ОАВ хабарига кўра, автоҳалокат бугун маҳаллий вақт билан соат 09:10да содир бўлган. «Газель» юк автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ҳамда Hyundai микроавтобусига келиб урилган.

«Газель» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, унинг йўловчиларидан бири, шунингдек Hyundai автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчилари жароҳат олди. Уларни Кузнецк туманлараро шифохонага олиб кетишди.

ИИВнинг минтақа бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, автобус мунтазам йўналишли бўлмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, унда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган бўлган.

Воқеа содир бўлган жой вақтинча ёпиб қўйилди.

Мавзуга оид