Спорт | 15:20 / 05.06.2019
6187
1 дақиқада ўқилади

Инфантино ФИФА президентлигига қайта сайланди

Жанни Инфантино ФИФА президентлиги лавозимига қайта сайланди - у 2023 йилга қадар ташкилотни бошқаради.

49 ёшли швейцариялик ташкилотнинг Парижда ўтказилган конгрессида ягона номзод сифатида лавозимни қайта эгаллади.

Инфантино ФИФАни 2016 йил февралидан буён бошқариб келаётганди, у ўшанда Йозеф Блаттернинг ўрнини эгаллаганди.

Қайд этилишича, президент тарихда илк марта конгресс аъзоларининг олқишлари остида сайланди.

Мавзуга оид