Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев кийиб олган кроссовкаларни етказишга буюртмалар олина бошланди
Интернетда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кроссовкаларда палов тайёрлаётган сурати қизи томонидан эълон қилингандан кейин онлайн сотувчилар худди шу турдаги кроссовкаларнинг етказилишига буюртмалар ола бошлашди.
Сотувчиларнинг эълонларига кўра, бу моделдаги “оригинал” кроссовканинг етказилиши харидорларга 550 долларга айланади.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг таъкидлашича, Z Zegna бренди остида чиқарилувчи ушбу кроссовканинг онлайн тарзда етказилишининг ҳақиқий нархи 400 долларга яқинни ташкил қилади. Бундан эса уддабурон сотувчилар ушбу моделдаги кроссовкаларнинг Ўзбекистоннинг биринчи шахслари орасида оммалашгани ортидан мўмайгина пул ишлаб олишга қарор қилганларини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
16:15 / 04.07.2024
Омадсиз спортчи ташкил этган компания — жаҳонга машҳур Nike қандай пайдо бўлганди?
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023