Жаҳон | 15:30 / 06.06.2019
8586
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина армиясига янги қурол-яроғлар зарурлигини айтди

Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ республикачилар партиясидан сенатор Роберт Портман билан учрашувда Украина армиясининг янги қурол тизимларига эҳтиёжи борлиги ҳақида айтди. Бу ҳақда Портман сенатда чиқиши чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Зеленский Украина армиясининг жасурлиги ва Россия тарғиботига қарши туриш зарурлиги ҳақида гапирган.

«Биз бу тарғиботга қарши туришда ёрдам берадиган айрим ғоялар ҳақида суҳбатлашдик ва мен бу мавзуда давлат департаменти билан боғландим», — деди сенатор.

Шу билан бирга, Портман Украина қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Руслан Хомчак билан ҳам суҳбатлашганини айтди. 

Сенаторнинг сўзларига кўра, ушбу суҳбат чоғида ҳам Украинага ёрдам масаласи муҳокама қилинган. 

Аввалроқ Зеленский Украина Шимолий Атлантика альянсига референдумдан сўнг киришини айтганди.

Мавзуга оид