Спорт | 21:28 / 08.06.2019
6152
1 дақиқада ўқилади

«Ролан Гаррос» мусобақасининг финалчилари маълум бўлди

Фото: globallookpress.com

Франция очиқ чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашувида сербиялик Новак Жокович Австрия вакили Доминик Тимга 2:6, 6:3, 5:7, 7:5, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Улар ўртасидаги баҳс 4 соат 19 дақиқа давом этди.

Белградлик теннисчи 6 эйсни амалга оширди, 4 марта тўп узатишда адашди ва 12 брейк-пойнтдан 7тасини уддалади.  

Ҳал қилувчи финал баҳсида Тим испаниялик Рафаэь Надалга қарши кортга чиқади.

Рафаэль Надаль “Ролан Гаррос” мусобақасининг биринчи яримфиналида афсонавий швейцариялик теннисчи Рожер Федерер устидан ғалаба қозонди. 

2 соат 25 дақиқа давом этган учрашув 6:3, 6:4, 6:2 ҳисобида якунланди.

Надаль «Катта дубулға» сериясининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. У ўтган йили финалда Тим устидан 6:4, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид