Жамият | 18:40 / 11.06.2019
6869
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда божхоначилар дрон олиб ўтишга уринган шахсни тўхтатди

Божхоначилар томонидан  учувчисиз учиш қурилмасини юртимизга ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ яна бир конунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.А.нинг  қўл юклари пост ходимлари томонидан рентген-сканер аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур фуқаронинг қўл сумкаси ичида  учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига кўра, учувчисиз учиш қурилмаларини мамлакатимизга олиб кириш, сотиш ва махсус рухсатсиз фойдаланиш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади. 

Мавзуга оид