Жаҳон | 19:27 / 13.06.2019
13056
1 дақиқада ўқилади

Россия Еврокенгаш парламент ассамблеясига ультиматум қўйди

Фото: CC BY 2.0 / Council of Europe /

Россия 26 июнда Европа кенгаши парламент ассамблеясидаги ваколатлари тўлиқ тикланишини талаб қилади, деди давлат думаси спикери Вячеслав Володин.

Шу куни Европа кенгашининг янги бош котиби сайланади. Володиннинг айтишича, агарда сайлов Россия иштирокисиз ўтадиган бўлса, янги бош котибнинг мандати "шубҳа остида" қолади.

Унинг таъкидлашича, агарда ЕКПА 24 июнда миллий делегациялар ҳуқуқи масалалари бўйича маърузани қабул қилса, Россия шу куниёқ июндаги сессияда иштирок этиш учун ариза беради.

Агарда ЕКПА Россияни бирор-бир ваколатдан маҳрум қиладиган бўлса, у ҳолда Россия делегацияси ассамблеяни тарк этиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

2014 йил апрелда ЕКПА Россия делегациясини Украина ва Қрим воқеалари муносабати билан овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилганди. ЕКПА 2015 йилда Россия делегацияси ваколатларини тиклаш масаласини икки марта кўриб чиққан, аммо ўшанда санкциялар янада кучайганди.

Мавзуга оид