Навоийда панжара орасига боши тиқилиб қолган 6 ёшли бола қутқарилди (видео)
Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Бахронова Наргиза вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 2013 йилда туғилган ўғли Бахронов Далер ўйнаб, бошини эшик панжарасига тиққани ва эндиликда қайтиб ололмаётгани туфайли ёрдам сўраб мурожат қилган.
Вилоят ФВБдан Kun.uz`га маълум қилишларича, қутқарувчиларга мурожаат қилишгунча боланинг онаси ва қўшнилар Далерни панжарадан чиқаришга бир неча маротаба ҳаракат қилишган. Бесамар ҳаракатлар уни кучли қўрқув ва ваҳимага тушишига сабаб бўлган, боланинг бўйнида шиш пайдо бўлган.
«Зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб борган қутқарувчилар У.Облақулов, Р.Қосимов ва Б.Мажидовлар махсус гидравлик қайчи ёрдамида панжарани кесишди ва Далерни соғ-саломат онасига топширишди», –дейилади ФВБ ахборотида.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
15:44 / 01.11.2024