Ўзбекистон | 17:30 / 17.06.2019
48967
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: Андижондаги ҳолатда жиноят йўқ

Бугун, 17 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Андижон шаҳрида бир неча аёл бепул коттеж олгани тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВда эълон қилинган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилганини яна бир бор таъкидлади ва бу иш охиригача ўрганилишини ҳамда ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди.

«Аммо бир нарсани таъкидлашим керак – бу ҳолатда жиноят йўқ», деди Йўлдошев сўзини тугатаркан.

Бундан аввалроқ Бош прокуратура «Андижонча спектакл» ташкиллаштирган масъулларни интизомий жавобгарликка тортишни талаб қилиб, тақдимнома киритгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид