Интерполнинг собиқ раҳбари пора олишда айбдорлигини тўлиқ тан олди
Интерполнинг собиқ раҳбари, Хитойнинг собиқ жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй устидан Тяньцзинда суд жараёни бўлиб ўтди. Суд давомида Мэн Хунвэй умумий қиймати 14,16 млн юан (2,1 млн доллар) бўлган пора олишдаги айбини тан олди.
Таъкидланишича, “айбланувчи 2005 йилдан 2017 йилгача ўзининг хизмат мавқеидан ғаразли ниятларда фойдаланиб, музд эвазига жисмоний ва юридик шахсларга ёрдам кўрсатган ва ушбу ҳаракатлари учун улардан умумий қийматда 14 млн юандан кўпроқ пора олган”.
“Суд тафтиши вақтида Мэн Хунвэйнинг айбини исботловчи инкор қилиб бўлмас далиллар келтирилди”, дейилган хабарда.
Интерполнинг собиқ раҳбари айбини тўлиқ тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини айтган. Унга нисбатан жазо ҳукми кейинроқ эълон қилинади.
2018 йил октябрда Интерпол президенти лавозимини эгаллаган Мэн Хунвэй Хитойда таътилни ўтказаётган вақтда йўқолиб қолган. Кейинроқ Хитой ҳукумати унга қарши порахўрлик бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Бир неча кун ўтгач Интерполда ўз президентларидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза олингани маълум қилинган.
Мэн Хунвэй Интерпол президенти лавозимини 2016 йил ноябрда эгаллаган.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
18:07 / 02.08.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
19:02 / 19.01.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
10:49 / 30.08.2023