Жаҳон | 21:32 / 22.06.2019
36952
1 дақиқада ўқилади
АҚШ давлат департаменти: Ўзбекистон ортиқ алоҳида хавотир уйғотувчи давлат эмас
Ўзбекистон 13 йил ичида илк бор алоҳида хавотир уйғотувчи давлат ҳисобланмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.
Помпео Ўзбекистон раҳбарияти яна анча иш қилиши кераклигини, бироқ 13 йил ичида илк бор хавотир уйғотувчи давлат эмаслигини айтган.
АҚШ давлат котибининг маълум қилишича, Ўзбекистонда диний мансублик сабабли турмада сақланган 1,5 мингдан кўпроқ маҳбус озод қилинган ҳамда 16 минг ўзбекистонликдан хорижга чиқишга тақиқлов олинган.
Помпео ислоҳотлар давом эттирилишига умид билдирган. Жумладан, АҚШ давлат департаментида Ўзбекистонда болалар ота-оналари билан бирга масжидларда ибодат қилишига рухсат берилишига умид қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024