Спорт | 15:20 / 26.06.2019
7711
1 дақиқада ўқилади
Давид Сильва «Манчестер Сити»дан кетишини эълон қилди
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва кейинги мавсумда жамоани тарк этишини маълум қилди. 33 ёшли испаниялик футболчи бир йилдан кейин эркин агентга айланади.
«Бу сўнгги мавсумим. 10 йил мен учун етарли муддат», – дея Сильванинг сўзларини келтирган Mirror.
Сильва «Манчестер Сити»га 2010 йилда «Валенсия»дан ўтганди. У инглизлар клубида жами бўлиб 395 ўйинда майдонга тушди ва 70 гол урди.
«Шаҳарликлар» билан у тўрт марта Англия чемпиони бўлган (2011/12, 2013/14, 2017/18, 2018/19), икки мартадан Англия Кубогида (2010/11, 2018/19) ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган (2012, 2018), тўрт марта Англия Лигаси Кубогини (2013/14, 2015/16, 2017/18, 2018/19) қўлга киритган.