Яширинча олиб келинаётган 3,8 миллиард сўмлик матолар фош этилди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси томонидан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда юртимизга ноқонуний йўллар билан товар-моддий бойликларни олиб киришга уриниш ҳолатларига чек қўйилди.
Хусусан, божхоначилар томонидан Фарғона вилояти “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хориждан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнерлар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада юк контейнерларида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ва бошқа ном билан кўрсатилган умумий қиймати 3 миллиард 59 миллион сўмлик 305 913 метр мато борлиги аниқланди.
Уддабуронлар матоларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини нотўғри кўрсатиб, божхона тўловларини четлаб ўтишга уринишган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Янгийўл ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган юк контейнерлари текширилди. Текширув натижасида контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча 771,2 миллион сўмлик матолар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 15.10.2024
Кондиционер ўрнини босувчи мато яратилди
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023