Жаҳон | 22:09 / 05.07.2019
36369
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда “мурда” тирилиб кетди 

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бир эркак тириклайин дафн қилинишига бир бахя қолди. Бу ҳақда NDTV портали хабар берди.

Фуркан Муҳаммад йўл-транспорт ҳодисасига учрагач, хусусий клиникага етказилган. Жабрланувчининг укаси Ирфон Муҳаммаднинг айтишича, унинг оиласи акасининг даволаниши учун 3 кунга 700 минг рупий тўлаган.

“Бизда пул йўқлигини айтганимиздан кейин улар акамни ўлган деб эълон қилишди”, деб айтган Муҳаммад.

Шундан кейин эркакнинг яқинлари унинг дафнини ташкиллаштиришган. Бироқ дафн маросими вақтида баъзилар мурданинг қўл-оёқлари қимирлаётганини сезиб қолишган. Шундан кейин эркак дарҳол шифохонага етказилган ва у ерда шифокорлар эркакнинг тирик эканлигини тасдиқлашган. Эркак дарҳол ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган.

“Бемор оғир аҳволда эди, у аниқ ўлмаган. Унда пульс, қон босими бор, рефлекслар ишламоқда”, деб айтган шифокор.

Таъкидланишича, ушбу воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Мавзуга оид