Тошкент шаҳридаги Салом кўчасида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда
Тошкент шаҳридаги Салом кўчасида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Kўплаб кўчаларда пиёдалар йўлакларининг йўқлиги пиёдаларни йўлнинг асосий, автомобил қатнов қисмидан юришга мажбур этади ва хавф остига қўяди. Аста -секин вазият яхшиланмоқда. Oлтинтепа ва Буюк Ипак Йўли кўчаларини боғлайдиган Салом кўчасида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда. Улар ўрнида пиёдалар юриш йўлаклари пайдо бўлади”, - дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Салом кўчаси “Намунали кўча” лойиҳаси дастурига киритилгани хабар қилинганди. Айни кунда ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Салом кўчаси транспортлар ҳаракати учун июль ой сўнгига қадар ёпилди.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024