Ўзбекистон | 20:26 / 06.07.2019
7794
1 дақиқада ўқилади

Uzauto Motors коррупцияга қарши кураш халқаро сертификатини олишни режалаштирмоқда

Uzauto Motors компанияси тизимда коррупцияга барҳам берилганини тасдиқловчи халқаро сертификатни олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг Асакадаги заводига ташкил этилган пресс-тур чоғида маълум қилинди. 

«Бизда сифат назорати доим ишлайди, барча стандартларга риоя қилинади. Қайд этишни хоҳлардимки, 2019 йилда компания Коррупция қарши кураш халқаро сертификати – ISO 37001 стандартини олишни режалаштирмоқдамиз. Бунга ўзларингиз гувоҳ бўлишларингиз учун ушбу тур ташкил этилди. 2018 йилдан компанияда бу иллатга қарши кескин кураш олиб борилди ва кўрилган чоралар натижасида автомобиль харид қилишдаги коррупцион ҳолатларга барҳам берилди. Бундан кўзланган мақсад, автомобиль харидида “шапка” бор, локализация корхонаси очиш учун “шапка” сўрашади, деган гапларга барҳам беришдир», - деди Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов.

Мавзуга оид