Фан-техника | 12:37 / 10.07.2019
6626
1 дақиқада ўқилади

АКТ вазирлиги 5G тармоқлари қуриш бўйича таклифлар тақдим этишни сўрамоқда 

Фото: АР/ТАСС

АКТ вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқлари қуриш бўйича таклифлар тақдим этишни сўрамоқда.

Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:

- 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;

- технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;

- мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;

- бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:

- қишлоқ хўжалиги;

- ақлли транспорт;

- ақлли шаҳар;

- хавфсиз шаҳар;

- таълим;

- соғлиқни сақлаш;

- саноат;

- имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.

Мавзуга оид