Жаҳон | 19:35 / 11.07.2019
4660
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобуснинг тош кўчкисига учраши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди 

11 июлда Хитойнинг Сичуань провинциясида салонида 30 киши бўлган автобус юқори тезликдаги трассада тош кўчкисига учради. Воқеа оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди. 

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 14.05да автобус 28 йўловчи ва 2 ҳайдовчи билан Сунгчу уездидан Чэнду шаҳрига кетаётганда юз берган.

Воқеа жойига тезкорлик билан қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва шифокорлар гуруҳи етиб борган. Бироқ қурбонлардан қочишнинг иложи бўлмаган. Дастлаб 4 киши ҳалок бўлгани ва яна 4 киши бедарак йўқолгани хабар қилинган. Кейинроқ қутқарув операцияси давомида катта тош остида 4 киши ўлик ҳолда топилган.

Мавзуга оид