Жаҳон | 21:48 / 12.07.2019
5179
1 дақиқада ўқилади

Непалда тошқин ва кўчкилар сабабли 17 киши ҳалок бўлди

Непалда 11-12 июль кунлари ёғган кучли ёмғирлар сабабли юз берган тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Setopati нашри маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, табиий офат Непалнинг 20 та ҳудудини қамраб олган. Айни вақтда 7 киши жабрлангани ва яна 7 киши бедарак йўқолгани маълум.

Таъкидланишича, Непалда ёмғирлар 14 июлгача давом этади ва ҳукумат дарёлар яқинида яшовчи одамларни хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтишга чақирган.

Мавзуга оид