Ўзбекистон | 23:00 / 15.07.2019
117515
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бу лавозимда 2017 йил ёзидан буён ишлаб келган ва шу кунларда ишдан олинган Шерзод Облоқулов ўрнини эгаллади.

Баҳриддин Валиев аввал ҳам (2010 йилгача) Тошкент шаҳри прокурори бўлган.

У 2017 йилнинг мартида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Бухоро вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланган ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланганди.

Бундан аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормуҳаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид